Райҳон шоу 2018 - Сиз кутган концерт

Сана: 10.12.2017 2949

Райҳон шоу 2018 - Сиз кутган концерт

Маълумки, февраль ойида Райҳон бир неча йиллардан бери анъанага айланган концерт дастурини тақдим этади. 2018 йил 19 февралдан 23 февралгача бўлиб ўтадиган навбатдаги шоу учун хонанда бир нечта кутилмаган туҳфаларга бой бўлиши шубҳасиз. Айни дамда ижодини бошлаганига 2018 йилда 18 йил тўладиган хонанда, ҳисоб бўйича 15- яккахон концерт дастури учун янги ғоялар устида ижодий жамоаси билан қизғин иш олиб бормоқда. Кутилаётган концертда хонанда янги қўшиқларини ўзгача йўналишда тақдим этишни, шунингдек 15 йил давомида ижро этилган тароналарни мухлислари билан бирга куйлаб, улар билан бир неча йиллар ортга бир онга бўлсада қайтишни режалаштирган. Концерт режиссёрлигини ҳам ўз зиммасига олган Райҳон дастурда янги ва кутилмаган дуэтларни ҳам ваъда қилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol