Нилуфар Усмонова янги альбомини тақдим этмоқда

Сана: 08.11.2013 2726

Куз мавсумининг тинимсиз ёмғирларида иссиққина хонадонда ўтириб, яқин инсонлар билан иссиқ ичимликларни истеъмол қилганга, ширин сухбат қурганга нима хам етарди.

Мана чинаккамига бахт! Қадрли инсонлар билан сухбатлашасиз, фильмлар томоша қиласиз, келажак режаларини тузасиз, биргаликда мусиқа тинглайсиз… Энди қўшиклар жавонингиз яна бир аудиодискка кўпаяди ва севимли инсонлар билан биргаликда ундаги 16 та таронадан бахраманд бўлишингиз мумкин. Келаётган хафтада қўшиқлари билан чехраларга зиё, дилларга севинч бағишлай оладиган эл севган санъаткор Нилуфар Усмонова янги «Қадримга ет» деб номланган альбомини мухлисларига тақдим этади. Қўлга киритинг ва хонадонингиздан хамиша ёқимли наволар таралсин!

Нилуфар Усмонова янги альбомини тақдим этмоқда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol