Улуғбек Раҳматуллаевдан янги туҳфа

Сана: 23.05.2014 1425

Бугунги кунда ижод борасида тинимсиз меҳнат қилаётган Улуғбек Раҳматуллаев яна бир янги қўшиқ билан мухлисларини хушнуд этиш ниятида. 

"Кабутарлар" дея ном олган янги тарона 28-май куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера сифатида тақдим этилади. Улуғбек Раҳматуллаев ижоди билан боғлиқ энг сўнгги янгиликларни тез кунларда эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни кузатишда давом этинг. 

Шу ўринда алоҳида айтиш керакки, бугунги кунда Улуғбек Раҳматуллаев ижросидаги "Мени кечир", "Нега маъюссан?" тароналари мухлислар томонидан хамон катта талабларга сабаб бўлмоқда. Турли маросим ва тўй оқшомларида эса бу қўшиқлар даврага янада файз киритмоқда. Янги "Кабутарлар" таронаси ҳам шундай омадли тарзда янгрармикан? Буни албатта вақт кўрсатади. Бироқ биз бу таронанинг ҳам оммалашишига ишонамиз. Сабаби Улуғбек Раҳматуллаев ижодидаги ҳар бир тарона тингловчилар, мухлислар қалбида мустаҳкам ўрин эгаллаб келмоқда. Бундан ташқари, Улуғбек Раҳматуллаевнинг айтишича, янги қўшиқ ўзи учун жуда қадрли, бутун қалбини бағишлаган тарона экан. 28-май "Ўзбегим Таронаси" радиоси ва сайтимизда мазкур қўшиқнинг премьерасини ўтказиб юборманг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol