5 сентябрь куни "Истиқлол" Буxорога кўчади

Сана: 01.09.2017 640

5 сентябрь куни "Истиқлол" Буxорога кўчади

Аввалроқ хабар берганимиздек, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил 5 сентябрь куни навбатдаги манзил яъни Бухорода "Бир муҳаббат қиссаси" номли кино-концертини намойиш этишади. Шу куни "Истиқлол" Бухорога кўчади. "Истиқлол" санъат саройида бошланган аншлаг дастур, ҳар бир манзилда ана шундай юқори савияда ва кўтаринки, руҳда ўтаётгани ҳеч кимга сир эмас. Жонли ижродаги концерт Бухорода ҳам томошабинларни ҳайратлантирмай қолмайди. Бухоро мусиқали драма театрида бўлиб ўтадиган дастур соат 19:00 да бошланади. Ҳар бир манзилда мухлисларнинг бирга куйлаши, кутилмаган даражада қарши олиши, олқишлар, меҳр-муҳаббат ва позитивлик уфурган кино-концерт Бухорода янада кўпроқ шов-шувларга сабаб бўлса ажаб эмас. "Бир муҳаббат қиссаси" мухлислар юрагидан бу қадар чуқур жой олади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. Хавас қилса арзигулик мазкур гастрол сафари Сарвар ва Комилнинг ҳар бир мухлисини қанчалик қувонтирган бўлса, хонандалар улардан ҳам кўпроқ бахт ҳиссини туймоқдалар. Қанча манзилда
бу кино-концертни тақдим қилманг, ҳали ҳамон сизни ўз шаҳрида кутаётганлар талайгина. Омадли концерт сафари янада бардавом бўлсин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol