Шаҳло Аҳмедова ижодида янгича қўшиқ тайёрлади

Сана: 15.04.2015 3729 қайноқ

Ёш бўлишига қарамасдан, қўшиқлари ва ўзининг истеъдоди билан кўплаб мухлислар орттиришга эришган Шаҳло Аҳмедова ижод қилишдан асло тўхтагани йўқ. Бир қатор янги яратилган тароналарини кетма-кет тақдим этишни мақсад қилган хонанданинг ана шундай қўшиғи бугун илк бора тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди. 

"Ўзбегим Таронаси" радиосида янграган қўшиқ "Сени дея" деб номланади. Айтиш керакки, бу тарона Шаҳло Аҳмедова ижодида янгича йўналишда бўлиб, бундай ижод намунаси яратиш ғояси Фарруҳ Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган. Таронанинг сўзи Феруз Абдуллаев қаламига мансуб, аранжировка муаллифи эса Жасур Бадалбоевдир. 

Шаҳло Аҳмедова ижодида янгича қўшиқ тайёрлади

Бу тарона учун ноанъанавий услубда видеоклип ҳам яратиш мўлжалланган. Яқин кунларда суратга олиш ишлари бошланиши режалаштирилган. Клип ҳақидаги батафсил маълумотларни сайтимиз орқали билиб олишинигиз мумкин. 

Шаҳло Аҳмедова ижодида янгича қўшиқ тайёрлади

Шу кунларда Шаҳло Аҳмедова янги 4 та тарона яратиш устида иш олиб бормоқда. Деярли тайёр ҳолга келган қўшиқлар ўз навбати билан мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Бизни кузатишда давом этинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol