Бетакрор Шаҳзодадан янги тарона премьераси

Сана: 14.08.2017 3280

Бетакрор Шаҳзодадан янги тарона премьераси

 

Эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида ватанимизни тараннум этиб, янги қўшиқ куйлади. "Таъзим қилинг она Ватанга" деб номланган мусиқий асар бугун юртимизнинг барча етакчи тўлқинлари узра жаранг сочди. Ҳар бир ижод маҳсули билан мухлисларини лол қолдирадиган хонанда, бу сафар ҳам ўз мақсадига эришди. Унинг янги ижод намунасини тингловчилар олқишлар билан кутиб олишди. Қўшиқ Ҳайрулла Ҳамидов сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси билан яратилган. Таронага Жамшид Гаффаров мусиқий безак берган. Ватанимиз ҳақида қанча алёрлар айтсак оз. Бироқ санъатимиз вакиллари уни ўз қўшиқларида мадҳ этиб толмайдилар. Шундай экан, яқинлашиб келаётган катта тантана арафасида Ватанимиз ва юртимиз аҳли учун муносиб туҳфа саналган мазкур композициядан сиз ҳам баҳра олинг. Ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol