Ягона ваъдасига мувофиқ янги тарона тақдим этди

Сана: 08.01.2015 3017 қайноқ

Янги йилни янги тарона ёзиш билан бошлаган Ягона бугун ижод намунасини "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этди. Ягонанинг қўшиқлари йўналиши ўзига хослиги кўпчиликка сир эмас. 

Бу сафар ҳам анъанага содиқ қолган хонанда яна мухлисларини хушнуд этиш истагида. "Юрак" дея номланган қўшиқнинг матни ва мусиқаси Наргисхон Латиповага тегишли. Жасур Абдураҳмонов аранжировка устида ишлаган. 

Ягона ваъдасига мувофиқ янги тарона тақдим этди

Маҳоратли ижодкорларнинг биргаликдаги меҳнати Ягонанинг ижроси билан мукаммал ҳолга келди ва бугун ФМ 101.00 тўлқини орқали илк марта жаранг сочди. Аслида бу қўшиқ ҳақидаги анонслар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, кўплаб мухлислар қизиқиш билдириб, албатта премьерани тинглашларини билдиришганди. 

Ягона ваъдасига мувофиқ янги тарона тақдим этди

"Ўзбегим Таронаси" радиосида "Юрак" қўшиғи янграб бўлиши биланоқ, қўнғироқлар сони тинмади. Тингловчилар анчадан буён Ягонадан янги ижод намунаси кутишганлиги уларнинг изоҳларидан маълум бўлди. Мухлисларини соғинтиришга улгурган Ягонанинг янги таронаси мақтовларга эриша олди. 

Ягона ваъдасига мувофиқ янги тарона тақдим этди

Маълумотларга кўра, тез кунларда бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Клип суратга олиш жараёни ҳақида эса албатта сайтимиз орқали бохабар бўлишингиз мумкин.

Ягона ваъдасига мувофиқ янги тарона тақдим этди

Бизни кузатишда давом этинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol