МАШҲУРЛАР ҲАМ “ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ПРЕМЬЕРАСИНИ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТМОҚДА

Сана: 20.05.2014 2430

Буни қарангки, айни кунларда биринчи ўзбек блокбастерининг шов-шувли гала премьерасини кўплаб ишқибоз, мухлис ва томошабинлар қаторида машҳур юлдузларимиз ҳам интиқлик билан кутишаётган экан. 

22-май куни соат 18:00 да “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасида гала премьераси тантанали равишда ташкил этилаётган “Геолог.Ўлимдан кучли” фильмининг тақдимот маросимида ўнлаб машҳур ва севимли юлдузларингизни учратишингиз мумкин. Унда, латофатли хонанда Лола, Рашид Холиқов, Раъно Шодиева, Сардор Раҳимхон, Муниса Ризаева, DJ Пилигрим, Дилноза Кубаеваларнинг иштирокини кўрасиз. 

МАШҲУРЛАР ҲАМ “ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ПРЕМЬЕРАСИНИ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТМОҚДА

Шунингдек, фильмнинг энг шов-шувли саундтрекини ижро этган мафтункор хонанда Шаҳзода, Сарвар ва Комил, Нилуфар Усмонова, Улуғбек Раҳматуллаев, Зарина Низомиддинова, Асал Шодиева, Жаҳонгир Позилжонов, Шаҳзода Муҳаммедова, Шаҳзода Матжонова сингари кино ва шоу-бизнеснинг энг ёрқин вакиллари меҳмон бўлишади. 

 МАШҲУРЛАР ҲАМ “ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ПРЕМЬЕРАСИНИ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТМОҚДА

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Спорт оламида ўз ютуқлари ва ўрнига эга машҳур спортчиларимиз Равшан Эрматов ҳамда Одил Аҳмедов ҳам ташриф буюради. Бир сўз билан айтганда, мазкур гала премьерада кўплаб юлдузларингизни учратасиз. Энг қизиқарлиси меҳмон сифатида кутилмаган ва сирли машҳур меҳмонлар ҳам таклиф этилган. Улар ким деб ўйлаяпсизми, бунисини 22-май куни билиб оласиз.  

МАШҲУРЛАР ҲАМ “ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ПРЕМЬЕРАСИНИ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТМОҚДА

Сиз ҳам мазкур тантанали ва шов-шувли тарзда ўтувчи гала премьеранинг шоусини тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин. Унда меҳмон бўлаётган машҳур юлдузларнинг фан-клублари ва уларнинг аъзоларини ҳам таклиф этиб қоламиз.

МАШҲУРЛАР ҲАМ “ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ПРЕМЬЕРАСИНИ ИНТИҚЛИК БИЛАН КУТМОҚДА

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol