Машхур актёр Дмитрий Дюжев пойтахтимиз меҳмони бўлди

Сана: 10.05.2017 3908

Машхур актёр Дмитрий Дюжев пойтахтимиз меҳмони бўлди

Тошкент шаҳрида Кинематографияни ривожлантириш маркази ўз фаолиятини бошлагани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

Ташкилот ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси, ёш режиссёр Мухлиса Азизовага қисқа метражли фильмни суратга олишга кўмаклашди.

Машхур актёр Дмитрий Дюжев пойтахтимиз меҳмони бўлди

Мухлиса Азизованинг “У” номли қисқа метражли фильми шу йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида суратга олиниб, унда Раъно Шодиева ва Карим Мирходиев каби таниқли киноактёрлар қатори, Россиялик машҳур актёр Дмитрий Дюжев ҳам суратга тушди.

Мазкур фильм 70-Канн Халқаро кинофестивалига тавсия қилиниб, фестивалнинг қисқа метражли фильмлар бурчагида  кўплаб профессионал ижодкорларнинг асарлари қатори намойиш қилинадиган бўлди.

Машхур актёр Дмитрий Дюжев пойтахтимиз меҳмони бўлди

Марказ ташаббуси билан россиялик таниқли кино ва театр актёри, режиссёр, «Бригада», «Жмурки», «Остров» каби сериал ва фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжев Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Пойтахтимизда меҳмон бўлган актёр "Кинематографияни ривожлантириш маркази"да бўлиб, марказ биноси ва унинг фаолияти билан батафсил танишди.

Актёр Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари учун мастер-класс ўтказиш, ҳамда «У» қисқа метражли фильмни премьера қилиш  учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида меҳмон бўлди. Икки соатга яқин талабалар билан фикр алмашди, уларга ўзининг актёрлик маҳорати ва сирларидан сўзлаб берди. Учрашув сўнггида талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Машхур актёр Дмитрий Дюжев пойтахтимиз меҳмони бўлди

Актёрнинг «У» фильмидаги роли пойтахтимизда меҳмон бўлиши муносабати билан,  "Кинематографияни ривожлантириш марказида" ОАВлари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

  Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат рус академик драма театрида "У" фильмининг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотдан сўнг Д.Дюжев ўзининг якка ижросидаги «Евгений Онегин» моноспектаклини тақдим қилди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol