ТОҲИР УСМОНОВДАН ЮМОРГА БОЙ ВИДЕОКЛИП ПРЕМЬЕРАСИ

Сана: 04.05.2014 3782

Айни пайтда, истеъдодли ва ёш хонанда Тоҳир Усмоновнинг  “Холидахон” номли таронаси анчагина оммалашганлиги ҳеч кимга сир эмас. Эндиликда у мазкур таронага суратга олинган видеоклипни экслюзив тарзда сайтимиз орқали тақдим этмоқда. 

 

Маҳоратли режиссёр Дилмурод Турдибоев тасвирга олган клипда жорий “Соғлом бола йили” муносабати билан биргина боланинг дунёга келишидан тортиб, мустақил ҳаётга қадам қўйишига қадар бўлган жараён акс эттирилган. Яъни мавзу ва ғоя юзасидан боланинг ҳаёти ва воқеалар ривожи уч даврга бўлиниб намойиш этилади. Энг қизиқарлиси, бу комедик йўналишда тараннум этилганидадир. 

Видеоклипда кўплаб машҳур актёр ва актрисалар жамоасини ҳам кўришингиз мумкин бўлади. Айниқса, комик актёр Асқар Ҳикматов, Муқаддас Садуллаева, Шуҳрат Нуралиев ҳамда Шерзод Бинларнинг образига тан бермай илож йўқ. Клип воқеалари ҳам жуда қизиқарли, гўёки кино томоша қилгандек, ундаги кечинмаларга ғарқ бўласиз. 

Клип трек ва суюжетли йўналишда икки кун мобайнида тавсирга олинган. Умидли ва ёш хонанда сифатида мухлислари эътиборини қозонаётган Тоҳир Усмоновнинг янги клип премьерасидан биринчилар қаторида сайтимиз орқали баҳраманд бўлинг.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol