Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

Сана: 30.12.2016 4390 қайноқ

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

Эстрадамиз юлдузи Нилуфар Усмонова яқиндагина “Кел иккимиз” деб номланган янги қўшиғи ва клипини тақдим этган эди. Қисқа фурсат ичида бу қўшиқ ва клип ҳам аввалгилари каби мухлислар қалбига кириб борди ва халқимиз орасида шиддат билан оммалашди.

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

Ҳар бир яратган ижод маҳсулига ўзгача ёндашадиган ва ўз мухлисларини ҳайратлантиришни қойиллатадиган хонанда бу сафар яна бир кутилмаган янги лойиҳага қўл урди. Бу лойиҳа Gipsу Kings гуруҳининг солисти Manolo y los Gipsy билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

Gipsу Kings таниқли ва жаҳонга машхур гуруҳлардан бири ҳисобланади. Бу гуруҳнинг маҳоратли солистларидан бири Manolo y los Gipsy эстрадамиз хонандалари ичида Нилуфар Усмонова билан дуэт куйлади. Айни дамда пойтахтимизда меҳмон бўлаётган бу ижодкорлар билан учрашиш имконига эга бўлдик ва суҳбат давомида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

-Бу қўшиқ ҳақида маълумот берсангиз...
- Бу қўшиқни ўзим ёзганман. Сўзи, мусиқа муаллифи ҳам ўзим. Ушбу таронани бир йил олдин ёзганман. Тошкентга гастрол сафари сабабли ташриф буюрдик ва бу қўшиқни сизларнинг машхур хонандангиз билан биргаликда ижро этдик. Унинг исми Нилуфар.
- Нима учун дуэтдошингиз айнан Нилуфар Усмонова?
- Чунки, мен унинг овозини илк бор эшитганимда лол қолдим. Сўнг Нилуфар билан танишишга ошиқдим. Уни қидириб топдим ва илк бор у билан Москва шахрида учрашдим. Суҳбатимиз давомида у билан биргаликда қўшиқ айтиш таклифини билдирдим. У таронани тинглади ва рози бўлди. Бугунги кунга келиб эса таронани ижро қилиб, унга клип тасвирга олдиришга ҳам улгурдик.

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

-Олдин мана шундай хонанда борлигини билганмисиз? Уни Примадонна Юлдуз Усмонованинг қизи эканидан хабарингиз бормиди?
-Йўқ, бу хонанда ҳақида эшитмаганман. Бироқ сизнинг примадоннангиз, унинг ижоди борасидаэшитганман. Лекин, Нилуфар унинг қизи эканлигини билмас эдим.
-Нилуфар Усмонованинг истеъдодига қай даражада баҳо берасиз, бу ижодкор ҳақида фикрларингиз?
-Нилуфар жуда мафтункор ва самимий қиз. У жуда истеъдодли хонанда. Ижроси ҳам ўзгача. Шундай бўлса-да, мени кўпроқ ҳайратлантирган унинг овози.

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

- Бу қўшиққа клип ҳам олинди. Нима деб ўйлайсиз, бу клип жаҳон сифати даражасида суратга олиндими? Сизга тасвирга олиш гуруҳининг иш услуби қанчалик ёқди?
-Бу клипни биз проффессионал даражада суратга олдик. У дунё миқёси талабига жавоб беради. Шунинг учун уни қўрқмай дунёнинг исталган жойида намойиш қилсак бўлади. Шунингдек, нафақат сизнинг юртингизда, балки, дунёнинг бир нечта давлатларида ҳам премьера қилинади. Ижодий гуруҳга келадиган бўлсак, улар жуда маҳоратли. Улар билан ишлаш жуда мароқли кечди.
-Ҳамкорликда давом эттириш ниятингиз борми?
-Албатта. Биз аллақачон иккинчи дуэт устида ҳам иш бошладик. Нилуфар билан ҳамкорликда узоқ йиллар давомида олиб бориш истагимиз бор. Қолаверса, Нилуфарга биргаликда янги альбом яратишни ҳам таклиф қилдим. Унда фақат иккимиз ижро этган қўшиқлар ўрин олади. Тошкентга кейинги ташрифим чоғида Нилуфар билан бирга концерт дастурини тақдим этиш истагим ҳам бор. Сўзим сўнгида Ўзбекистоннинг барча аҳолисини янги йил байрами билан табриклайман. Янги йил юртингизга барака олиб келсин ва мана шундай ҳар доим гуллаб яшнасин. Байрам муборак!

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

“Bailа soledad” деб номланган бу қўшиқ испан тилидан таржима қилинганда “Ёлғизлик рақси деган маънони билдиради. Мазкур тарона ва клип янги йилнинг илк ҳафтасида премьеа қилиниши кўзда тутилган. Клип режиссёри Сарвар Исаев. Трек жанридаги мазкур видео асарни суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратларни томоша қилинг.

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad” Нилуфар Усмонова ҳамда Gipsу Kings’дан кутилмаган лойиҳа – “Baila soledad”

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol