Райҳон концерти билан боғлиқ янгиликларни тақдим этди

Сана: 12.11.2016 2954

Райҳон концерти билан боғлиқ янгиликларни тақдим этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон  ҳар йилги анъаналарга содиқ қолган ҳолда 2017 йилнинг 20-24 февраль кунлари ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Концерт унинг бир неча йилдан буён доимий ҳамкорига айланган ProArt компанияси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Хонанда бу йилги концерт дастури ҳам позитив ва аъло даражада ўтишини ваъда қилди. Дастурда янги қўшиқлар билан бирга хит даражасига чиққан тароналар, такрорланмас рақслар, кутилмаган саҳна кўринишлари тақдим этилиши кўзда тутилган. Мазкур дастурнинг чипталари  концерт ташкилотчиси ProArt компаниясининг раҳбари Жавлон Камаловнинг сўзларига қараганда,  14-ноябрь кунидан бошлаб сотувга чиқади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда Райхон мухлислари учун янги тарона яратди. “Намасте” деб номланган қўшиқ, Якзон ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда ёзилган. Маълумотларга қараганда, айнан шу композиция учун Ҳиндистонда видеоклип тасвирга олиш ниятида. Демак, кузатинг ва кутинг.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг!

https://telegram.me/popcornuztv

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol