PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижродаги концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 29.10.2016 3550

Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижродаги концерт дастури ҳақида батафсил

Элимиз ардоғидаги хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг икки кунлик жонли ижродаги яккахон концерт дастурини якунлади. Ўзгача кайфият, кутилмаган қўшиқлар жаранги, чинакам санъат, жонли ижро барча-барчасини ўз ичига олган дастур яна бир бор томошабинларни ҳайратга солгани табиий. Мухлисларини чинакам севган хонанда Жаҳонгир Отажонов бу сафар ҳам ваъдасининг устидан чиқди. У мазкур концерт дастурида ижро этишни режалаштирган 8 та янги қўшиқларини мухлисларига армуғон қилди. Шунингдек, унинг ашаддий шинавандалари томонидан сўралган хит тароналар ҳам жаранг сочди.

Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижродаги концерт дастури ҳақида батафсил

Дастур “Гуноҳим” деб номланган тарона билан старт олди. Илк қўшиқданоқ, томошабинларни олқишига сазовор бўлган хонанда дастурни “Девонаман” таронаси билан давом эттирди. “Муштоқман” қўшиғини ижро этганида эса барча бирга куйлади. Деярли ҳар бир таронасини куйлаганда мухлислар ўзгача кутиб олиб, олқишларни тинтирмадилар. Хонанда мухлисларига яна яқин бўлиши учун уларнинг ёнига бориб, биргаликда тароналарини ижро этишди. Вақтдан унумли фойдаланган мухлислар эса биргаликда замонавий тушунча яъни кутилмаган  “Selfi”ларни амалга оширдилар.

Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижродаги концерт дастури ҳақида батафсил

Дастурда жами 16 та қўшиқ: “Истайсизми?”, “Аёл”, “Ёлғончи ёр”, “Гул”, “Қўрқаман”,  “Кўрдингми?”, “Ҳикоят”, “Қўшиқчи”, “Мен ўзимни севаман”, “Жин”, “Иштибоҳ”, “Фоний” ва “Чиқ-чиқ” янгради.

Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижродаги концерт дастури ҳақида батафсил

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг!

https://telegram.me/popcornuztv

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol