“Мақсад” фильмининг премьераси санаси маълум бўлди

Сана: 25.08.2018 5081 қайноқ

“Мақсад” фильмининг премьераси санаси маълум бўлди

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси кўмагида суратга олинган детектив-триллер жанридаги "Мақсад" бадиий фильмининг кенг жамоатчилик учун премьера қилинадиган санаси маълум бўлди. Картина премьераси 14 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, 15 сентябрдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.

Ушбу фильмда коррупсия иллати сабаб, ўз вақтида фош этилмаган, аксинча уни яшириш ортидан бахтли бир оиланинг тақдирига нуқта қўйилишига сабаб бўлган қонли жиноят ва уни фош этишда ички ишлар тизимида ҳалол меҳнат қилиб, адолат қарор топишига ҳиссасини қўшиб келаётган виждонли ходимларнинг маҳорати намоён этилган. Ундаги воқеалар бугунги ҳаётимизда рўй беради. Аммо унинг томири бевосида 90 йилларга бориб тақалади. Шу сабаб сюжетлар бир-бирига боғлиқ бўлмаган 3 та алоҳида йўналиш бўйлаб ривожланиб боради. Замонавий ўзбек киносига хос бўлмаган ушбу услубдан детектив-триллер жанридаги "Мақсад" фильмида моҳирона фойдаланилган десак муболаға бўлмайди. Фильм режиссёри Рустам Мелиев, унда бош ролларни Сейдулла Молдаханов, Тоҳир Саидов, Бобур Йўлдошев, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова, Нигора Каримбоева, Анвар Картаев ва Жамшид Асадовлар ижро қилишган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol