Улуғбек Раҳматуллаев қалбаки чипталар ҳақида огоҳлантирди

Сана: 05.10.2016 1019

Улуғбек Раҳматуллаев қалбаки чипталар ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев концерт дастури олдидан, ҳар йили одатга айланган қалбаки чипталар савдоси ҳақида мухлисларини огоҳлантирди.  Бу йил ҳам  қалбаки чипталар сотувга чиқарилган. Қадрли мухлислар, хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастурининг ҳақиқий чипталарида голограмма мавжуд. Қуйидаги фотосурат эса қалбаки.

Улуғбек Раҳматуллаев қалбаки чипталар ҳақида огоҳлантирди

Кўриб турганингиздек, унда голограмма йўқ. Сиз чипталарни ҳақиқийсини фақатгина шу голограммалар орқали ажратиб олишингиз мумкин бўлади. Азиз мухлислар, алданиб қолманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol