Улуғбек Раҳматуллаев: Концертда аёлларимиз учун катта совға бор

Сана: 23.09.2016 697 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаев: Концертда аёлларимиз учун катта совға бор

Айни дамда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бораётган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев  кун-у тун ижод қилиш билан банд. У ўзининг ижодий жамоаси билан мухлислари учун кутилмаган совғалар тайёрламоқда. Тайёргарлик жараёни қандай кечаётгани ҳақида хонанда инстаграм ижтимоий тармоғи орқали  маълумотлар бериб бормоқда. Улуғбек Раҳматуллаевнинг сўзларига қараганда, жорий йилдаги концерт дастурида мухлислар, унинг ижодидаги хит даражасига чиққан қўшиқлар билан бирга, кетма-кет 10 га яқин янги тароналарни ҳам биринчилар қаторида тинглаш бахтига муяссар бўладилар.

Улуғбек Раҳматуллаев: Концертда аёлларимиз учун катта совға бор

 Қолаверса, аёлларимиз учун Улуғбек Раҳматуллаев кутилмаган катта совға тайёрламоқда. Шунингдек, у тайёргарлик ишларидан ортиб, янги альбом устида ҳам ишламоқда. Бу альбом хонанданинг концерт дастурида туҳфа қилиниши кўзда тутилган. Кўриб турганингиздек янгиликлар бисёр. Бироқ барча сирларни олдиндан ошкор этиш ниятидан йироқмиз. Барча-барчасига ўзингиз концертга ташриф буюриб гувоҳи бўлишингиз мумкин. Биз эса Улуғбек Раҳматуллаевга омад тилаган ҳолда янгиликларни тақдим этишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol