Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти кунлари маълум бўлди

Сана: 10.08.2016 3179 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти кунлари маълум бўлди

Эстрада юлдузи, элимиз ардоғидаги хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларини кутилмаган туҳфалари билан хушнуд этишда давом этади. Яқиндагина у  “Табиб” клипини намойиш этиб, кўплаб олқишларга сазовар бўлган эди. Ҳар бир қўшиғи хит даражасига кўтарилиб, халқимизга манзур келаётган хонанданинг жорий йилда бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурининг кунлари маълум бўлди.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти кунлари маълум бўлди

Ҳар йилги анъанага содиқ қолиб, бу йил ҳам яккахон концертини тақдим этишга бел боғлаган хонанданинг мазкур дастури ноябрь ойининг 9, 10, 11, 12, 13- кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади. “Қирмизи олма” деб номланган бу дастур кутилмаган туҳфаларга бой бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида албатта кейинги янгиликларимизда батафсил маълумотларни бериб ўтамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol