Хонанда Фаридамдан илк ижод намунасини қарши олинг

Сана: 27.06.2016 668

Хонанда Фаридамдан илк ижод намунасини қарши олинг

Шоу-бизнес оламида янги ном билан яна бир ижодкор пайдо бўлди. Фаридам номи билан хонандалик фаолиятини бошлаган ижодкор бугун ўзининг илк қўшиғи ва унга ишланган клипини халқимизга намойиш қилди. “Изладим” деб номланган мазкур композиция радиотўлқинларимиз узра жаранг сочганида илиқ фикрлар билан қарши олишди. Мусиқий асарнинг сўзи ва мусиқаси Фаридамнинг ўзига тегишли. Аранжировкаси устида Сарвар Раҳматхўжаев иш олиб борган. Миллий эстрада йўналишида ижро этилган қўшиқнинг видеоклипи Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинган. Ушбу ижод маҳсулини сиз ҳам тинглаб, томоша қилинг. Ўз фикрларингизни билдиринг.

Хонанда Фаридамдан илк ижод намунасини қарши олинг

Фаридам номи остида ижодини бошлаган хонанда аслида санъат оламида Гулҳаёт исми билан таниш. Гулҳаёт Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг "Фаридам" номли таронасининг клипида бош ролни ижро этгани ва бу қўшиқ ижодкорга ёққани учун, айнан "Фаридам" номи билан хонандалик фаолиятини олиб боришга қарор қилган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol