ГУЛИ АСАЛХЎЖАЕВАГА БЕВАФО ЁР “УЧРАДИ”МИ?!

Сана: 06.04.2014 3894

Таниқли ва гўзал хонанда Гули Асалхўжаева “Ҳай-ҳай ўлан” қўшиғи мухлисларига манзур келганидан сўнг яна бир шўх таронага қўл урди. Қўшиқ номи “Учради” дея номланади. 

 

 

Илҳом Маматов Мусиқаси, Наргиза Латипова шеъри асосида тайёрланаётган мазкур янги таронани тез кунларда мухлислари эътиборига тақдим этади. Қўшиққа Илҳом Маматовнинг ўзи мусиқий сайқал берган. Хонанданинг айтишича, мазкур композиция кўтаринки кайфият бахш этиши билан бирга, ҳазиломуз ҳақиқатларни ҳам талқин этади. 

“Учради ёр учради, Бевафо ёр учради...” дея такрорланувчи мисралари орқали хонанда ҳеч қайси бир аёлнинг ҳаётида бундай ёрлар учрамаслигини истаб хониш қилган. Балки, “Гули Асалхўжаева бевафо ёрга дуч келган бўлса керак” дея ўйлаётгандирсиз. Асло, қўшиқ хонанда ҳаётидан эмас, аксинча атрофдагиларимизнинг турмушида рўй берувчи воқеалар асносида вужудга келган. 

Дарвоқе, айни кунларда оммалашиб бораётган “Ҳай-ҳай ўлан” қўшиғига тез кунларда клип суратга олиш ишларини ҳам бошлаб юбориш арафасида. Бу гал ҳам ҳар доимгидек, клипмейкирлар Мирмақсуд Охунов ҳамда Рустам Муродов билан ҳамкорлик қилинади. Таъкидлаш лозимки, Гули Асалхўжаеванинг сўнги уч-тўрта клипини кетма-кет равишда айни шу ижодкорлар тасвирга олишмоқда. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol