Достон Убайдуллаевдан янги қўшиқ премьераси

Сана: 22.10.2014 3154 қайноқ

Бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси ўзининг навбатдаги туҳфасини тингловчиларга тақдим этди. "Ниҳол" мукофотининг совриндори, эл суйган хонанда Достон Убайдуллаев ўзининг сўзлари шоир Камрон қаламига мансуб, Иқбол Муҳаммад мусиқаси, аранжировкаси Аҳлиёр Азимовга тегишли бўлган "Гули райҳоним" деб номланган таронасини премьера қилди.

Мухлислар бу санъаткордан анчадан бери янги ижод маҳсулларини интизорлик билан кутишаётган эди. Бугунги тарона эса улар учун айни совға бўлди десак адашмаймиз. Янги таронани сайтимиз орқали тинглаб баҳо беринг.

Айни кунларда Достон Убайдуллаев мухташам "Истиқлол" санъат саройида ўзининг "Соғиниб" деб номланган яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда. Унга ижодий парвозлар тилаб, концерт дастурини кутиб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol