Жамшид Абдуазимов ошиқларча...

Сана: 17.03.2014 3768

Ноаниқлик инсонни хавотирга солади, дейдилар. Эхтимол, хавотир, ҳаяжон Жамшид Абдуазимовнинг янги тарона яратишига сабабчи бўлгандир. 

“Билмадим қаердасан..” сўзларини куйга солиб ижро этган хонанда  ошиқлар кўнгил кечинмаларини қўшиқ орқали ифодалаб берган.  Матни ва мусиқаси Алишер Тайер қаламига мансуб бўлган, аранжировкаси Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган “Билмадим” номли тарона  тез кунларда “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали тингловчиларга тақдим этилади. Янги таронани биринчилардан бўлиб тинглаб, баҳо бериш имкониятини қўлдан бой берманг. Ким билади балки  мазкур тарона қалбингиздаги сўзларга бойдир?.. 

 Маълумотларга қараганда, мазкур қўшиққа клип ҳам суратга олинади. Бунда муҳлисларнинг фикрлари, таклифлари муҳам аҳамият касб этишини ҳам айтиб ўтамиз.  Сиз клип сюжетлари борасида қандай фикрга эгасиз? Қўшиқ тинглаётганда қандай воқеалар кўз олдингизда гавдаланади? Сценарий яратишга нима дейсиз? Бу ҳақида  сайтимизни кузатиб борсангиз батафсил маълумотларга эга бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol