2015 ЙИЛ ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 21.12.2015 1931 қайноқ

Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу эса томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Ана шундай фильмларнинг қайси бири бугунги топ-5 таликка кира олди? Бу саволга жавобни албатта саҳифамизни ўқиб билиб олишингиз мумкин.

Топ-5 рейтингининг 5-поғонасини Абдувоҳид Абдуғаниевнинг “Ака” номли картинаси эгаллади. Ушбу фильм сюжети кино ихлосмандларини ўзига шу қадар жалб этдики, томоша қилган мухлисларнинг ижобий фикрларидан билиб олиш қийин эмас. Айниқса картина қаҳрамони Улуғбек Қодировнинг яратган образи барчани лол қолдирди.

Рейтингимизнинг 4-поғонаси эса “Туйғуларим манзили” номли кинофильм эгаллади.

Топ-5 рейтингининг қоқ марказида Жавлон Шодмонов режиссёрлигида тасвирга олинган “Пайшанбадан пайшанбагача 2” картинаси муносиб деб топилди. Сабаби, бу фильм жуда кўп мухлисларни ўзига жалб қила олди. Бош ролларни барчанинг севимли актёрлар Муҳаммадисо Абдулхайиров, Фарҳод Абдуллаев ва Шукрулло Исроиловлар ижро этишган. Бундан ташқари, картинада Гулчеҳра Носирова, Ҳосият Ҳусанова, Муяссар Бердиқуловалар иштирок этишган. 

 

2015 ЙИЛ ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Рейтингимизнинг 2- поғонасини Иқбол Мелиқўзиевнинг “Куёв жўра” картинаси эгаллади. Бу фильмнинг жанри ва номига қараб яна ўша севги муҳаббат мавзуси эканда деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ бу ўзбек халқининг менталитети, урф одатлари-ю удумларидан келиб чиқиб яратилган комедик жанрдаги картинадир. Чунки тўйларимизнинг қаҳрамонларини куёв жўраларсиз ёки келин янгаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Миллий удумларимиз акс этган мазкур картина саргузаштларга бой.

2015 ЙИЛ ОКТЯБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИНОФИЛЬМЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Топ-5 талик рейтингимизнинг биринчи поғонаси режиссёр ва продюсер Руслан Мирзаевнинг “7 олам” номли комедияси билан банд этилди. “7 олам” картинасининг режиссёри Озод Шамс. Унда бош ролларни Зарина Низомиддинова ва Алишер Усмонов ижро этишган. Бундан ташқари, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Мурод Ражабов, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова, Азиза Бегматова, Ҳабибулло Низомов, Умид Искандаров Ражаб Адашев, Зуҳра Солиева каби маҳоратли актёр ва актрисалар кутилмаган образларни яратишган.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol