“Жўшқин қалбим садоси”

Сана: 19.10.2015 2969

“Жўшқин қалбим садоси”

Халқимизнинг хушовоз хонандаларидан бири Баҳриддин Зуҳриддинов айни дамда бир қатор янги ғоялар устида иш олиб бормоқда. Яқиндагина сайтимиз орқали “Божалар” гуруҳи билан ижро этган дуэти ҳамда видеоклипини тақдим этган эди. Кўпгина янги қўшиқлар яратиш билан бирга 1, 2-ноябрь куни “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган “Жўшқин қалбим садоси” номли концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур дастурда хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов мухлисларига кутилмаган туҳфаларни тақдим этишни режалаштирган. Ўзига хос йўналиш ва услубга эга бўлган бу ижодкор халқимизни ўз концерт дастурида ҳайратлантира олармикан? Буни албатта дастур давомида билиб олишингиз мумкин. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг ва воқеалар ривожини кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol