Ҳусан ҳамон кутмоқда

Сана: 25.09.2015 3137

Ҳусан ҳамон кутмоқда

Шоу-бизнес оламида ўз ўрни ва мухлисларига эга бўлган хушовоз хонанда Ҳусан қизғин ижод палласида. У айни дамда бир нечта тарона ва видеоклиплар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири бугун тайёр бўлди ва Ўзбегим Таронаси радиосининг премъера лойиҳаси орқали жаранг сочди. “Кутаман” деб номланган мазкур композиция мухлислар томонидан илиқ қарши олинди. 

Ҳусан ҳамон кутмоқда

Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак,  сўзи Аҳад Қаюмга тегишли. Мусиқаси устида хонанданинг ўзи ишлаган. Аранжировкаси эса Фарруҳ Сирожиддинов томонидан амалга оширилган. Мазкур мусиқий асар видеоклипи билан бирга тақдим этилмоқда. Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар режиссёрлигида тасвирга олинган видеомаҳсулот мухлисларга манзур келиши аниқ. Минг бор гапиргандан кўра бир бор кўрган афзал деганларидек, Ҳусан ижросидаги “Кутаман” композицияси ва унга ишланган клипни тингланг ва томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol