Латофатли Лола Самарқанддаги мухлисларини хушнуд этди

Сана: 08.09.2015 1325

Латофатли Лола Самарқанддаги мухлисларини хушнуд этди

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи латофатли Лола  4-сентярбь куни  бир нечта ҳамкасблари билан бирга Самарқандга йўл олди. Хонанда шу куни туғилган куни бўлишига қарамай халқимиз хизматига ошиқди. Самарқандда ўтказилган мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан “Нима қилдик Ватан учун?” шиори остида бўлиб ўтган фестивалда бир қатор ҳамкасблари билан бирга иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган  тадбир доирасида туман ва шахарлардаги истироҳат боғлари, махаллаларда истеъдодли ва хушовоз хонандалар иштирокида концерт дастурлари  намойиш этилди.

Латофатли Лола Самарқанддаги мухлисларини хушнуд этди  Латофатли Лола Самарқанддаги мухлисларини хушнуд этди

Туманларида ўтказилган тадбирдан сўнг, Самарқанд шахрида ҳам галаконцерт бўлиб ўтди. Унда латофатли Лола фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Севимли хонандангиз Лола бир нечта туҳфалар тайёрламоқда. Улардан бири “Севгимсан” композицияси бўлиб, тез кунда мухлислар эътиборига тақдим этилади. Демак, кузатишда давом этинг.

Латофатли Лола Самарқанддаги мухлисларини хушнуд этди  Латофатли Лола Самарқанддаги мухлисларини хушнуд этди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol