ОТАБЕК МУТАЛХЎЖЕВНИНГ “ТОШКЕНТГА САЁҲАТ”И

Сана: 01.05.2014 1615

Таниқли хонанда Отабек Муталхўжаев “Соғлом бола” номли таронасига клип суратга олаётгани хусусида аввал хабар берган эдик. Ваъда қилганимиздек, видеоклип тайёр ва биринчилар қаторида сайтимизда унинг премьерасини тақдим этяпмиз. 

Клипни тажрибали режиссёр Дилмурод Турдибоев тасвирга олган. Унда машҳур кино юлдузларидан Умид Искандаров, Наргиза Салмоновалар иштирок этишган. Шунингдек кўплаб ширинтой болакайларнинг хор бўлиб, хонандага жўр бўлишгани ҳар қандай инсонинг кўнглига қувонч бахш этади.

Тан олиб айтиш керакки, клип ғояси ва қўшиқ ўлмас, ҳар доим инсон қалбига хуш ёқувчи мавзудир.

Видеоклипда биргина фарзанднинг туғилганидан мустақил ҳаётга илк қадамларини ташлаш жараёнига қадар ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабат маҳорат билан намойиш этилган. Қолганларига видеомаҳсулотни томоша қилган ҳолда ўзингиз амин бўлинг.

Отабек Муталхўжаевдан яна бир янгилик: “Акс садо” деб номланган янги таронага ҳам клип суратга олиниши режалаштирмоқда. Унга Шуҳрат Мавлонов режиссёрлик қиляпти. Видеоклипда турли хил спорт турларидан саҳна кўринишлари ҳам ўрин олади. Яқин кунларда эса ижодий маҳсулот тайёр бўлгач, сайтимизда унинг премьерасини қарши оласиз.

Хонанданинг айтишича, мазкур клип учун Отабек Муталхўжаев рақсга қатнаётган экан. Шунингдек, яқиндагина хонандани янги фильмга таклиф этишган. Ишчи номи “Тошкентга саёҳат” деб номланган фильмнинг сценарийси билан танишиб чиқаётган Отабек мазкур таклиф устида бош қотирмоқда. Балки яқин кунлар ичида хонандани саёҳатчи образида кўрсангиз ажаб эмас.

Ҳозирчса, “Соғлом бола” клипини томоша қилинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol