"Оқ терак" Dj Yamin ижросида премьера

Сана: 31.07.2015 1586

   "Оқ терак" Dj Yamin ижросида премьера

Шоу бизнесда ёш ижодкорлар қайсидир жиҳатлари билан кўзга кўринишга, мухлислари эътиборида бўлишга интилишади. Dj Yamin сифатида танилиб бораётган ёш хонанда ҳам бошқаларга ўхшамаган ижоди билан ўз мухлисларига эга бўлиб бормоқда. "Ўзбегим таронаси" тўлқини узра жаранг сочган хонанданинг навбатдаги янги композицияси тингловчилар томонидан зўр олқишлар билан кутиб олинди.

   "Оқ терак" Dj Yamin ижросида премьера

Премьера этилган янги қўшиқнинг номи "Оқ терак" деб номланган бўлиб, шу ном билан юритилувчи кўпчиликка маълум бўлган, халқ ўйинининг айтишмаларидан олинган. Таронанинг сўзи Жаҳонгир.uz томонидан ёзилган, мусиқа ва аранжировкаси эса хонанданинг ўзига тегишли.
Айтиб ўтиш лозим мазкур тарона учун яқин кунларда видео суратга олиш ишлари бошланиши режалаштирилган. Аммо, айнан қайси клипмейкер билан ҳамкорлик қилиш борасида хонанда бир тўхтамга келганича йўқ. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз, ҳозир эса янги таронанин тнглаб, ўз фикрларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol