Нилуфар Усмонова ҳаётидаги унутилмас кун

Сана: 09.04.2014 13852

1987-йил 6-апрель санасида Усмоновалар ҳонадони жажжи қизалоқнинг овози билан қувончга тўлди. Шу куни бугун кўпчиликнинг қалбидан чуқур жой олган ҳонандамиз Нилуфар Усмонова дунёга келди. 

Бу ҳонанданинг ижодини ҳурмат қилувчи инсонлар ва унга ҳавас қиладиган аёллар сони қанча... 3 нафар баҳодирдек ўғилларнинг мард онаси 6-апрель куни ўз таваллуд айёмини дўстлари, яқин инсонлари даврасида кўтаринки руҳда нишонлади. Аввало, шу куни соат 00:00 дан ошиши билан ижтимоий тармоқлар, хусусан, Instagram фото-хизмати Нилуфар Усмонованинг суратлари ва унга йўлланган табриклар билан тўлиб кетди. Айтиш керакки, табриклар ҳамон қабул қилинмоқда. Эстрадамизнинг кўзга кўринган вакиллари, қолаверса, мухлислар буни туғилган кунга муносиб кичкинагина бўлса-да, совға тариқасида ҳадя этишди. 

Албатта туғилган кун яқинлар билан биргаликда шўх ўйин-кулгилар ва рақслар билан бошланиб, ана шу кайфият ила давом этди. 

Эътиборингизга ҳавола этаётган фотосуратлардан ҳам кўриб турганингиздек, кечага Нилуфарнинг яқин дўстлари, шоу-бизнес вакилларидан Шаҳзода, Динейра, Жаҳонгир Позилжонов, актриса Шаҳзода Матжонова, Халима Ибрагимова,  хореограф Наталья ва бошқа кўплаб кўзга кўринган инсонлар ташриф буюришди.

Албатта бу кеча Нилуфарнинг онаси, эстрадамизнинг примадоннаси - Юлдуз Усмонова ва “Tarona Records” продюсерлик компанияси раҳбариятисиз ўтказилиши мумкин эмас эди. 

Исмига монанд гўзал ва бетакрор гулдасталарга тўлган Нилуфар Усмонованинг айтишича, шу кун умрбод унинг ёдида қолади. Сабаби чин дилдан меҳр берган инсонлари ёнида, уни ҳурмат қилишади ва унинг шодлигига шерик бўлишди, қолаверса, туғилган кун катта тантана билан нишонланди. Бу эса унинг бахтнинг яна бир поғонасига эришиши учун сабаб бўлади. 

Сайтимиз жамоаси номидан Нилуфар Усмоновани яна бир бор ТАВАЛЛУД АЙЁМ БИЛАН ҚУТЛАЙМИЗ! Юзингиздаги кулги, лабингиздаги табассум, баҳорий гўзаллик ва самимийлик сизни бир умр тарк этмасин! Оилангиз, яқинларингиз, фарзандларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг ва келажакдаги барча ниятларингиз ижобат бўлсин! Ижодингизда эса янада юксак поғоналарга эришишингизга тилкдошмиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol