Ёш ва умидли хонанда Фарзона "Ҳаёт" премьера

Сана: 29.07.2015 3548

Ёш ва умидли хонанда Фарзона "Ҳаёт" премьера

Санъат оламига севимли хонандаларига ҳавас билан қадам қўяётган, янги овоз, янги ном, ёш истеъдод соҳибаси Фарзонанинг бугун қувончи чексиз. Сабаби, бугун унинг илк ижод намунаси "Ўзбегим таронаси" радиотўлқини орқали эфирга узатилиб, тингловчилар диққатига ҳавола этилди.
Болалигидан санъатга, қўшиқ куйлашга иштиёқи баланд бўлган Фарзона ўз устида ишлаб, вокал борасида сабоқлар олмоқда. Келгусидаги ижоди давомида замонавий эстрада билан бирга, миллий йўналишда ҳам ўзини синаб кўриш ниятида бўлган ёш хонанда, мусиқа соҳасида таълим олиши зарурлигини яхши билади. Бугун премьера этилган "Ҳаёт" номли тарона хонанданинг иккинчи қўшиғи бўлса-да, кенг оммага тақдим этилаётган илк ижод намунаси ҳисобланади. Мазкур композициянинг мусиқа ва аранжировка муаллифи иқтидорли бастакор Шерзод Мардиев бўлиб, матни таниқли ижодкор Рустамбек Худойберганов томонидан ёзилган.

Ёш ва умидли хонанда Фарзона "Ҳаёт" премьера

Маълум бўлишича, янги қўшиқ учун яқин кунларда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Бу эса хонанданинг ижодида муҳим аҳамиятга эга клип бўлиши аниқ. Ёш ижодкорга омад тилаган ҳолда, илк видеоклип премьерасини кутамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol