"Ёлғон дунё" картинасининг давомини суратга олиш ишлари режалаштирилмоқда

Сана: 14.07.2015 706

"Ёлғон дунё"  картинасининг давомини суратга олиш ишлари режалаштирилмоқдаЎзбек киносаноати муваффаққиятли ривожланиб боришида яратилаётган ҳар бир кинокартинанинг  ижодкорлари ҳоҳ у режиссёр бўлсин, хоҳ сценарий муаллифи, ҳатто ҳар бир актёрнинг ўрни беқиёс. Ёш умидли ижодкор Равшан Усмоновнинг илк режиссёрлик иши бўлган ''Ёлғон дунё'' фильми катта экранларда намойиш этилиб, айни кунда кўплаб томошабинларга манзур келмоқда.

Ҳаётда учраб турувчи ғараз ниятли, диёнатсиз кимсалар сабаб, чорасизликда қолган йигит қисмати, ёлғон, ҳиёнат ва разилликнинг оҳири жазосиз қолмаслиги, яхшиларнинг ёрдами туфайли инсон ҳаётга қайтиши, муҳаббатига садоқатли бўлганлар албатта бир кун унга эришишлари каби актуал мавзуни ўзида қамраган кинофильм бугунги кун ёшларига тарбиявий таъсир этмоқда, десак муболаға бўлмайди. Бунда бош ролларда иштирок этган, актёрлик борасида ҳам тажрибага эга хонандалар Отабек Муталхўжаев ва Каниза, шунингдек актриса Саида Саидбековаларнинг ижроси, ўз образларини ишонарли талқин этганликлари катта аҳамиятга эга.

"Ёлғон дунё"  картинасининг давомини суратга олиш ишлари режалаштирилмоқда

"Ёлғон дунё"  картинасининг давомини суратга олиш ишлари режалаштирилмоқда

Айни кунларда мазкур картинанинг давомини суратга олишни режалаштираётган ижодий гуруҳ унга катта тайёргарлик кўрмоқда. "Ёлғон дунё-2" номи билан суратга олинадиган фильм ўткир сюжетли жанрда бўлиб, унда Отабек Муталхўжаев, фильм режиссёри Равшан Усмонов ҳамда ёш актриса Моҳинур Бегалиевалар бош ролларни талқин этишади. Тасвирга олиш жараёнлари бошланиши билан янги картина ҳақида батафсил маълумотлар берамиз. Кузатиб боринг ва биринчилардан бўлиб янгиликлардан бохабар бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol