Жаҳонгир Позилжоновдан шов-шувли клип

Сана: 08.11.2014 3607 қайноқ

Бугунги кунда ўзига хос йўналишдаги қўшиқлари ва клиплари орқали минглаб мухлислар қалбидан мустаҳкам жой олган Жаҳонгир Позилжонов яна бир хазиломуз тарзда ёзилган таронани тақдим этмоқда. 

Жаҳонгир Позилжонов бу сафар оғир вазнли инсонларни мадҳ этишни мақсад қилди ва “Бақалоқ” номли қўшиқни ёзди. Бу борада ижодкор Бобур Умаров билан ҳамкорлик қилди. Шу тариқа, хазиломуз сатрларга бой тарона дунёга келди.

Жаҳонгир Позилжоновдан шов-шувли клип  

Жаҳонгир Позилжоновдан шов-шувли клип  

Жаҳонгир Позилжоновга хос бўлган йўналишдаги тарона учун видеоклип ҳам суратга олингани ҳақида маълум қилгандик.

Жаҳонгир Позилжоновдан шов-шувли клип  

Жаҳонгир Позилжоновдан шов-шувли клип  

 Жавлон Шодмонов режиссёрлигида Жонрид Сагдиев томонидан тасвирга олган клип тарона билан биргаликда эксклюзив равишда тантанали “POPCORN” тақдимот маросимида премьера қилинганди. Концерт дастурига ўзгача файз ва қувноқ кайфият баҳш этган Жаҳонгир Позилжоновнинг чиқишига олқишлар тинмаганди. 

Жаҳонгир Позилжоновдан шов-шувли клип  

Жаҳонгир Позилжоновдан шов-шувли клип

Бугун ана шу қўшиқ ва клипни эътиборингизга ҳавола этамиз. Жаҳонгир Позилжоновнинг янгича кўриниши юзингизга табассум ҳадя этиши, шубҳасиз. Клипни сайтимиз орқали хозироқ томоша қилинг ва кайфиятингизни 101 даражага кўтаринг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol