Шаҳзода бу йил қандай янгиликлар тақдим этади?

Сана: 08.02.2014 6219 қайноқ

Мафтункор Шаҳзоданинг мухлислари учун ажойиб янгилик! Анъанага кўра, 2014-йил 1-7 май кунлари Шаҳзода навбатдаги концерт дастурини тақдим этади. 

Ҳақиқий шоу гувоҳига айланишни истасангиз концерт дастурига ташриф буюринг! Янгидан-янги тароналар айнан концерт дастурида жаранг сочади. Бундан ташқари, сиз кутмаган туҳфалар ҳам тайёрланмоқда. Бизга маълум қилишларича, концерт СЮРПРИЗларга бой бўлиб, ҳақиқий маданий ҳордиқ кафолатланади.

Барчага маълум, Шаҳзоданинг концерти ҳар йили кутилмаган дастурга эга чиқишларни ўз ичига олиб, аншлаг тарзда ўтказилади. Бу йил ҳам ана шундай тарзда ўтказилиши шубҳасиз! Йилнинг энг шов-шувли шоусига айланиши кутилаётган концерт дастури албатта сизни бефарқ қолдирмайди. Турли ҳил чиқишлар, саҳналаштирилган дастурлар, ажойиб рақслар, кутилмаган дуэтлар, антиқа декорация, энг асосийси янги тароналар сизга унутилмас онларни тақдим этади.  

Яна бир маълумот: концерт олдидан севимли ҳонандамиз Шаҳзода янги альбомини тақдим этади. Ҳозирча альбом номи сир сақланмоқда. Лекин тез орада бу саволга албатта ойдинлик киритамиз!

Концерт учун кимлар ташриф буюради? Ким саҳна либосларини тайёрлайди-ю, яна кимлар концертда Шаҳзоданинг ташқи кўриниши билан шуғулланади? Кутилмаган дуэтлар концерт дастурида қандай жой эгаллаган? Шоу дастури учун чет элдан мутахассислар таклиф этилармикан? Барча саволларга жавобни тез орада сайтимиз орқали билиб оласиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol