Саида юрт тинчлиги учун шукрона айтмоқда

Сана: 09.07.2015 1466

Ўзбек шоу-бизнеси оламида  ўзгача шижоат билан ижод қилаётган жозибали хонанда Саида ижод уммонига шўнғиган. Айни дамда мухлислари учун кетма – кет янгиликлар тайёрламоқда. Улардан бири яъни “Шукрона” деб номланган қўшиғи Фм 101.0 тўлқинининг премьера лойиҳасида жаранг сочди.  Юртимиз тинчлигига шукрона келтириб ватанимизнинг 24 йиллигига бағишлаб куйланган бу тарона мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Шу ватаннинг фарзанди бўлган ҳар бир инсонни фаҳр туйғуси асир қилади. Бу таронанинг сўзи шоир Бобур Бобомуродга тегишли. Мусиқасини Фаррух Бадалбоев басталаган, Жасур Бадалбоев аранжировкасини амалга оширган. 

Саида юрт тинчлиги учун шукрона айтмоқда

Шунингдек, таронага режиссёр Жасур Шаметов билан ҳамкорликда  видеоклип суратга олинмоқда. Тасвирга олиш жараёни ва унда юз берган қизиқарли воқеалар ҳақида тез кунда батафсил маълумот берамиз.  Ҳозир эса таронани тинглаб баҳо беринг. Қўшиқ ҳақидаги фикрларингизни кутиб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol