Мафтункор Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Рашк”и қай даражада эканини клипни томоша қилиб билиб оласиз

Сана: 06.06.2015 1548 қайноқ

Май ойининг илк ҳафтаси эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзоданинг катта шов-шувлар, қизиқишлар, ҳаяжонлар билан бўлиб ўтган етти кунлик концерт дастурида Улуғбек Раҳматуллаев билан бирга ижро этган дуэти мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлганди. Кутилмаганда саҳнада пайдо бўлган Улуғбекни кўрган томошабинлар хонандаларнинг янги дуэтларини қарсаклар билан қарши олиб қўшиқ тугагунига қадар уларга жўр бўлишганди.  Мазкур дуэт “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера этилганидан сўнг эса табиийки мухлислар бу таронага ишланган видеоклипни ҳам интизорлик ила кутишди.

Иқбол Муҳаммаджонов мусиқаси, Нодир Азимов сўзи, Жасур Бадалбоев аранжировкаси билан яратилган композиция учун клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан видео тасвирга олинди. Бу икки ёрқин ижодкор ижросидаги “Рашк” дуэтига ишланган клип премьераси эса айни дам сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Марҳамат томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol