Шаҳзодадан янги видеоклип

Сана: 13.03.2014 6668 қайноқ

Май ойидаги концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётган эстрадамизнинг мафтункор ҳонандаси Шаҳзода янгидан-янги қўшиқлар тақдим этишда тиним билмаяпди.

Мана яна бир тарона тайёр ҳолга келди. Кутилмаган қўшиқ барчанинг кўнглидан бирдек жой олиши шубҳасиз. Бу тарона ҳам миллийликни, ҳам замонавийликни тараннум этиб, ёшу қарига бирдек маъқул бўлади. “Қайнона” дея ном олган тарона ижтимоий мавзуга алоқадор дейиш мумкин.


Сабаби таронанинг матни келин ва қайнона муносабатларини ўз ичига олган. Қўшиқ мусиқасини Каллен Мараро басталаган, матн муаллифи эса Комил Фозилов. Шахсан Шаҳзоданинг ўзига янги ижод маҳсули жуда маъқул келган. Мазкур қўшиққа видеоклип ҳам суратга олинди. Жамшид Хожиниёзов сценарийси асосида Ёдгор Носиров томонидан суратга олинган видеоклип тез кунларда тайёр бўлади.


Клип ҳақида тўлиқ маълумот беролмаймизку, лекин баъзи сирларни маълум қилишимиз мумкин. Мазкур таронага ишланган видеоклип ҳаётий мавзуда, яъни маиший турмушда учрайдиган баъзи воқеаларни бироз хазиломуз тарзида акс эттиради. Унда иштирок этган актёрлар жамоаси ҳам кўзга кўринган профессионал ижодкорлардир.

Яна бир маълумотни айтишимиз мумкин, яъни видеоклипда Озарбайжон ижодкорларининг машҳур “Қайнона” комедик фильмидан ҳам кичик лавҳа қўлланилган. Келин ролида эса Шаҳзоданинг ўзини кўрамиз.

Ишонинг, видеоклип ва тарона сизга нафақат яхши кайфият бағишлайди, балки баъзи жиҳатлардан тарбиявий аҳамиятга эга эканлигига ишонч ҳосил қиласиз. 


Ушбу клипни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Мазкур таронанинг премьераси 17-март Душанба куни соат 18:20 да “Ўзбегим Таронаси” радиосида ва сайтимизда бўлиб ўтади. Ўтказиб юборманг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol