Нилуфар Усмонованинг узоқ кутилган ижод маҳсули тайёр!

Сана: 01.02.2014 5351 қайноқ

Нилуфар Усмонова яқиндагина ўзининг янги “Унутгин” деб номланган таронасини тингловчиларга тақдим этган эди. Хонанда айнан шу таронани “Turkvision” жонли ижродаги қўшиқлар танловида ижро этган.

Матни  Шуҳрат Нуралиев томонидан яратилган, мусиқа ва аранжировкаси  Жасур Абдураҳмоновга тегишли бўлган бу қўшиққа клип суратга олинаётгани ҳақида ҳам маълум қилган эдик.

Энди эса эътиборингизга узоқ кутилган клипни ҳавола этамиз. Нилуфар Усмонова “Унутгин” номли  автобиографик қўшиқнинг бор сеҳрию жозибасини маҳорат билан намоён этган. 

Ёдгор Носиров суратга олган клип таъсирли ҳаётий воқеани ўз ичига олган. Жамшид Хожиниёзов ғояси асосида суратга олинган клипда актёрлар Адиз Ражабов ва Шаҳзода Матжонова ҳам иштирок этган. 

Видеоклипни томоша қила туриб, таъсирланиб кетсангиз ажаб эмас. Хонанданинг навбатдаги ижодини баҳолаш сиздан!

Nilufar Usmonova - Unutgin (Video clip)

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol