Улуғбек Раҳматуллаев клип суратга олиш жараёнидаги қалтис вазиятлар

Сана: 20.06.2014 2067 қайноқ

Яқиндагина “Кабутарлар” номли романтик руҳда тайёрланган таронани тақдим этган Улуғбек Раҳматуллаев айнан шу қўшиғига клип суратга олдирди. 

Жамшид Хожиниёзов ғояси асосида Ёдгор Носиров тасвирга олган видеонинг воқеалари ўтган асрнинг 85-88-йилларига оид бўлиб, романтика руҳи етакчилик қилади. Деярли 30 йиллик ўтмиш даврни аниқ тасвирлаш учун хатто майда деталларгача эътибор қаратилди. Албатта, бу ижодкорларнинг профессионаллигидан далолат беради.

Улуғбек Раҳматуллаев клип суратга олиш жараёнидаги қалтис вазиятлар

 Улуғбек Раҳматуллаев клип суратга олиш жараёнидаги қалтис вазиятлар

Клипда бош ролни Ҳусан Жўраев ижро этган. Клип суратга олиш жараёни кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Видео қўшиқ мазмунига монанд кабутарлар иштирокисиз бўлмаслиги аниқ эди.

Улуғбек Раҳматуллаев клип суратга олиш жараёнидаги қалтис вазиятлар

Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзи шахсан кабутарларни парваришлаш билан шуғулланмайди, шу сабаб қушларни ижарага олишга мажбур бўлганди. 

Улуғбек Раҳматуллаев клип суратга олиш жараёнидаги қалтис вазиятлар

Бироқ кабутарлар клип сценарийсидан умуман чиқиб кетишди. Уларнинг тақдири номаълум. Юзага келган вазиятдан ижодий жамоанинг боши қотди. 

Улуғбек Раҳматуллаев клип суратга олиш жараёнидаги қалтис вазиятлар

Оёқлари боғланган кабутарлар тўсатдан ечилиб кетиб, барчаси учиб кетди. Ижодкорлар балки қушлар қайтиб келар деган умид билан кабутарларни кутишди, бироқ улар қайтмади. Кабутарларнинг эгаси эса бу қушлар ноёб ва қимматбаҳо турдаги кабутарлар эканлигини айтишганида, Ёдгор Носиров бир зум ўйланиб қолди. Қушларнинг ҳар бири эса деярли 1 миллион сўмга тенг бўлган.

 Улуғбек Раҳматуллаев клип суратга олиш жараёнидаги қалтис вазиятлар

Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун тасвирга олиш ишларида қатнашган кабутарларга ўхшаш қушлар топилди ва қушлар иштирокидаги кадрларнинг давоми суратга олинди. 

Улуғбек Раҳматуллаев бу воқеа ижодида унутилмас онлардан бирига айланишини маълум қилди. 

Улуғбек Раҳматуллаев клип суратга олиш жараёнидаги қалтис вазиятлар

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol