Зоирбек “Руҳсора” исмли қизларга атаб қўшиқ куйлади. Тарона ва клип премьераси

Сана: 21.05.2015 1266 қайноқ

Бугунги кунда энг самарали ижод қилаётган ёш хонандалардан бири Зоирбек деярли ҳар куни вақтини студияда ўтказмоқда. Янги қўшиқлар устида ишлаб, видеоклиплар яратиш билан банд. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида Зоирбекнинг ҳали ҳеч қаерда янграмаган ижод намунаси илк бор жаранг сочди. Мазкур “Руҳсора” номли таронанинг сўзи ва мусиқаси истеъдодли ижодкор Сиёвуш Рамазонов томонидан ёзилган.

Зоирбек  “Руҳсора” исмли қизларга атаб қўшиқ куйлади. Тарона ва клип премьераси

Радиотингловчиларнинг илиқ муносабатларига лойиқ кўрилган тарона учун суратга олинган видеога эса Науфал Юнусходжаев режиссёрлик қилган.

Операторлик вазифасини Жаҳонгир Ибрагимов бажарган. Махсус декорациялар қурилган катта павильонда тасвирга олинган клип трек йўналинишида яратилган. Мазкур янги видеоклипни айнан бизнинг сайтимиз орқали томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.      

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol