Ёш ижодкордан янги фильм... тез кунда!

Сана: 20.04.2015 1231

Ёш ижодкорлардан бири кинорежиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг илк тўлиқ метражли фильми катта экранларга чиқиши арафасида. Унга қадар қисқа метражли ва ҳужжатли фильмлар суратга олган ижодкор бир қатор кинокартиналарда иккинчи режиссёр сифатида фаолият юритиб, тажриба орттирган. 

Навбатдаги иши эса “Садоқат” номли кинофильм бўлиб, унда бугунги кундаги кўзга кўринган актёр ва актрисалар иштирок этишган. Ижодий гуруҳни профессионаллардан ташкил топганини инобатга олсак, картинанинг шунчаки хонтахта фильмлар сирасидан йироқ эканини тушунишимиз мумкин.  

Ёш ижодкордан янги фильм... тез кунда!

Фильмнинг сценарий муаллифи Ёлқин Тўйчиев бўлиб, операторлик вазифасини Жасур Шаметов бажарган. Бош ролларда эса Ёқуб Аҳмедов, Муқаддас Саъдуллаева, Наргиза Салмонова, Умид Искандаров ҳамда Баҳора Арслоновалар иштирок этишган.

Ёш ижодкордан янги фильм... тез кунда!

Кинокартина драма жанрида яратилган бўлиб, унда ҳаётдаги зиддиятлар, қарама-қаршиликлар ва тушунмовчиликларда ҳар кимнинг ўз хатолари мавжуд экани ёритилган.  

Ёш ижодкордан янги фильм... тез кунда!

Ёш ижодкордан янги фильм... тез кунда!

Ота-онасининг ўлимидан сўнг укаси ва синглисига ўзи бош бўлиб, тарбия қилган йигитнинг ҳаётида уюштирилган найранг, воқеалар сўнгига яқин ошкор этилиши, фильм давомида интригани ушлаб туради. Фильмнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, агар инсон атроф-муҳитдан қониқмаса энг аввало ўзининг камчиликларига назар солиши ва ўзини ўзгартириши керак. Шундагина бошқаларнинг муносабатларида ҳам янги қарашлар пайдо бўлади.

Ёш ижодкордан янги фильм... тез кунда!

Янги воқеалар ва янги таассуротларга бой кинокартинани яқин кунларда катта экранларда кутиб қолинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol