"Катта ҳовли" миллий мусиқа, анъана ва қадриятларимиз акс этган бадиий мусиқий фильм

Сана: 07.11.2014 4237 қайноқ

Бундан 1 ой илгари интернетдаги "Инстаграм" ижтимоий тармоқларида яна барчани ўйлантирган, кўпчиликни қизиқишига сабаб бўлган, шоу бизнеснинг энг ёрқин ижодкорлари иштирок этган, турли ҳил образдаги фотосуратлар пайдо бўлганди.

 

 

Ҳаммада ҳар ҳил фикр, кимдир яна навбатдаги видеоклип бўлса керак деса яна бошқаларда бирор маҳсулот рекламаси деган тушунчалар ҳосил бўлганди. Ҳуллас, вақт ўтиб ҳаммаси ошкор бўлди. Бу ошкор бўлган сир ''Катта ховли'' номли мусиқали фильми бўлиб, сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Нилуфар Иброхимхужаева, картинанинг бадиий рахбари Аюб Шаҳобиддинов, бастакор ДониёрАъзамов.

 

 

''Катта ҳовли'' Нилуфар Иброхимхужаева нинг илк режиссёрлик иши бўлса-да, барча мавзуларни қамраб олган хаётий фильм бўлиб, унда ўзбек ҳалкининг меҳмондўстлиги, меҳнаткашлиги, оқкўнгил ва соддадиллиги кўрсатиб берилган. Қолаверса, миллий мусиқа, анъана ва қадриятларимиз акс этган картинадир. Яна бир алоҳида жиҳати бор-ки фильм хаётий муаммоларга аёл нигохи билан каралган, катта-ю кичик томошабинларга бирдек тарбиявий ахамиятга молик фильм экани ва айнан ёшлар учун таъсир даражаси кучлилигини ҳам айтиб ўтиш жойиздир.

 

 

''Каттаховли'' мусикали комедиясида жуда куп актёрлар ва санъаткорлар суратга тушишган. Жумладан, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Машхурбек Раимжонов, ''Элдидо'' гурухи, Фарход Абдуллаев, Толиб Хожиев, Эркин Комилов, Тухтамурод Азизов, Уткир Мухаммаджонов, Абдураим Абдувахобов, Акбархужа Расулов, Шухрат Нуралиев, НозимТулахужаев, Гулхумор Абдуллаева, Мукаддас Саъдуллаева, Гулчехра Носирова ва бир нечта таникли актёрлар катта-кичик роллар ижро этишган. 

 

 

18 ноябрь куни намойиши бўлиб ўтиши режалаштирилган ''Катта ховли'' номли мусиқали фильмнинг ижодкорлари билан, фильм премьераси олдидан "Ўзбегим таронаси" радиосида " 7 ноябрь соат 16:00 да эксклюзив интервью бўлиб ўтади. Ўтказиб юборманг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol