Алибободан байрам олди туҳфа

Сана: 20.03.2015 3748 қайноқ

Ёш умидли хонанда Алибобо санъат оламида мустаҳкам ўринга эга бўлиш йўлида қизғин ижод билан банд. Ҳар бир ёш ижодкор мухлислар меҳрини қозинишни истайди, қўшиқлари севиб тингланишини истайди. Алибобонинг яратаётган ҳар бир ижодий янгиликлари кўпчиликнинг диққатини тораётгани хонандани қувонтириши билан бирга, катта маъсулият юклайди. Буни ҳис этган хонанда қўшиқлари мавзусига жиддий ёндошиб, тарбиявий аҳамиятга эга видеоклиплар яратиш мақсадида ижод қилмоқда.

Бугун сайтимиз орқали премьера этилаётган янги видеоклип Алибобонинг “Отажон” номли янги қўшиғи учун яратилган бўлиб, уни Ҳасан ва Хусан Атабоевлар суратга олишган. Қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Шоҳжаҳон Эргашевга тегишли бўлиб, аранжировкани Ботир Алиев амалга оширган.

Алибободан байрам олди туҳфа

Ёшлар учун тарбиявий аҳамиятли сюжетни ўз ичига олган мазкур видеоклипда таниқли актёрлар Убайдулла Омон, Шоҳида Исмоилова ҳамда Умид Искандаровлар иштрок этишган.

Алибободан байрам олди туҳфа

 Алибобонинг ижодидан муҳим ўрин эгаллаган янги видеоклипни томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.     

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol