Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

Сана: 17.03.2015 5128 қайноқ

Баҳор мавсуми ижод аҳлига ўзгача кайфият улашиши аниқ. Мавсумнинг энг гўзал байрами ҳисобланмиш Навўз айёми арафасида санъаткорлар мухлислар учун байрамона туҳфалар яратиш истагидалар. Бир неча кундан бери инстаграм ижтимоий тармоғида “Сарбон” гуруҳи ҳамда шоу-бизнес вакиллари биргаликда сумалак тайёрлаётган фотосуратлари намойиш этилиб, кўпчиликда қизиқиш уйғотаётганди. Бугун айнан шу қизиқишларга ойдинлик киритиш фурсати етди.

Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

 Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

Сайтимиз орқали бугун премьера этилаётган янги видеомаҳсулот “Сарбон” гуруҳи, яъни Фарҳод Саидов бошчилигида “Сумалак” номли тарона учун яратилган бўлиб, уни бу сафар эстрадамизнинг энг ёрқин вакиллари билан биргаликда ижро этишди.

Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

 Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

Жумладан, Гулсанам Мамазоитова, Зиёда, Юлдуз Турдиева, Умидахон, Муниса Ризаева, Абдурашид Йўлдошев, Достон Убайдуллаев, Азиз Раметов, Улуғбек Отажонов, Адиз Ражабов, Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Зуҳра Солиевалар бор маҳоратларини кўрсатиб, таронани янада жозибадор бўлишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

 Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

Энг қизиғи истеъдодли актёр бўлишига қарамай хонандаликда ҳам ўзини синаб кўрмоқчи бўлган Адиз Ражабовни овозга тасанно айтмасдан илож йўқ. Қўшиқ ҳақида қисқача маҳълумот бериб ўтсак, “Сумалак” таронасининг матни Эшқобил Шукур қаламига мансуб бўлиб, мусиқасини Фарҳод Саидов басталаган.

Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

 Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси

 Марҳамат, комедик жанрда тасвирга олинган мазкур клипни бугун сайтимиз орқали томоша қилиб, баҳраманд бўлинг.    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol