Тарона номини ҳозирча сир тутаётган Жасур Умировдан тез кунда қўшиқ ва клип премьераси

Сана: 04.03.2015 1032

Шоу бизнес вакиллари орасида энг кўп қизлар исмига атаб қўшиқ куйлаган, ёшларнинг севимли хонандаларидан бири Жасур Умиров мунтазам равишда янги ижод маҳсуллари билан мухлисларини ҳушнуд этади. Тез кунда яна бир янги қўшиғини премьера этишга чоғланган хонанда айни кунларда видеоклип суратга олдириш ниятида режиссёрлар билан маслаҳатлашмоқда.

Март ойининг илк кунларида кенг оммага тақдим этилажак янги қўшиқнинг матн ва мусиқаси муаллифи Жасур Умировнинг ўзи бўлиб, аранжировкани Темур амалга оширган.

Тарона номини ҳозирча сир тутаётган Жасур Умировдан тез кунда қўшиқ ва клип премьераси

Тарона номини ҳозирча сир тутаётган хонанда кутилмаган янги ғоялар билан видеоклип яратишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалги клипларига ўхшамаган ноанъанавий мавзудаги клип суратга олиш ишлари бошланиши билан махсус фоторепортаж тақдим этамиз, кузатиб боринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol