Каниза энди Қўқонлик ёри ҳақида куйламоқчи...

Сана: 25.02.2015 1328 қайноқ

Шоу бизнес оламида жадал ижод қилиб келаётган шу билан бир қаторда кўпгина танқид ва миш-мишларга тўқнашаётган аммо шундай бўлишига қарамай ҳақиқий, асл муҳлисларининг ҳамиша ардоғида юрадиган Каниза тез кунда янги қўшиқ премьерасини ўтказишидан ҳабар топдик.  Билишимиз-ча “Мани ёрим Қўқонда” деб номланувчи таронанинг ўзига яраша тарихи бор ва бу қўшиқ бежиз хонанданинг ҳаётидан ўрин олмаган. 

Каниза энди Қўқонлик ёри ҳақида куйламоқчи...

Ижодкорга шу савол билан мурожаат қилганимизда:- “вақти соати билан биринчилардан бўлиб ҳаммасидан ҳабар топасиз” –деган гап билан қутулиб қолди.

Бошқа маълумотларга қараганда Канизанинг ўзи асли Қўқонлик бўлиб, яқинда гастроль сабаб она шаҳрига ташриф буюрган хонанда у ердан олам-олам қувонч ва ўзгача кайфият билан қайтган. Ким билади дейсиз, балки ҳонанда болаликдаги севгисини учратиб у ҳақда куйлашни истагандир...

 Тиниб тинчимас хонанда энди бу сафар нима демоқчи?... Яна озгина кутамиз, ҳаммасига вақт ойдинлик киритади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol