Улуғбек Исмаиловдан тез кунда клип премьераси

Сана: 25.02.2015 750

Маълум бир танаффусдан куч ва ғайрат олган истеъдодли хонанда Улуғбек Исмаилов "Хайр" деб номланган янги қўшиғини яқиндагина премьера этганди. Матни, мусиқаси ва аранжировкаси Бобур Умаровга тегишли бўлган мазкур таронага клипмейкер Рауф Набиев, ғояси хонанданинг ўзига тегишли бўлган  клип суратга олинди.

Айни кунда монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Видеомаҳсулот нафақат трек йўналишида, балки унинг яратилишида компьютер графикасидан ҳам кенг фойдаланилган. Мана бугун ваъда қилинган видеоклипнинг тизери тақдим этилмоқда. Тез кунда тайёр маҳсулотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol