Ойбек Нигорадан "Ҳавотирдаман"...

Сана: 22.07.2015 5304 қайноқ

Ойбек  Нигорадан "Ҳавотирдаман"...

Эстрадамизнинг энг гўзал жуфтлиги, бир неча йиллардан бери ўзининг ёрқин ижоди билан мухлислар эътиборида бўлиб келаётган Ойбек ва Нигорадан навбатдаги янги қўшиқ ва видеоклипни қарши олинг. Бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали премьера этилган "Ҳавотирдаман" номли тарона тез кунларда хит қўшиқлар қаторидан жой олса ажабмас. Зеро, унга ишланган видеоклип ҳам ўзига хос равишда яратилган. Таронанинг сўзини гуруҳ аъзоси Ойбек Алимов ёзган, мусиқасини Шерзод Мардиев басталаган, аранжировка ишларини Жамшид Жавҳаназаров амалга оширган.

Ойбек  Нигорадан "Ҳавотирдаман"...

Айтиб ўтишимиз лозим, мазкур видеоклипининг сценарий муаллифи Жамшид Ҳожиниёзов, оператор ва режиссёр Санжар Хожиевдир. Клипда актёрлар Шерзод Бин ҳамда Зиёда Худойқуловалар иштирок этишган. Шерзод Бин нафақат роль ижро этиб, балки кўп тарафлама суратга олиш ишларида ўз ёрдамини аямай, Ойбек ва Нигорани қўллаб-қувватлади. Демак, видеомаҳсулот кўпчиликнинг ҳамжиҳатлигида ва дўстларнинг кўмаги билан тайёрланган, дейишимиз мумкин. Марҳамат, Ойбек ва Нигорадан "Ҳавотирдаман" видеосини томоша қилиб, баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol