PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Зоирбек миллий йўналишда қўшиқ куйлади “Эй нозанин”

Сана: 12.02.2015 1478

Куни кеча ўзининг янги ижод маҳсули бўлган Ватанни тараннум этувчи видеоклипини мухлисларига туҳфа этган Зоирбекдан бугун яна янги таронани қарши олинг.Навбатдаги янги қўшиқ хонанданинг ижодидан муҳим ўрин олади, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, анча вақтдан бери нияти бўлса-да, миллий йўналишда ҳали қўшиқ куйламаган Зоирбек, “Эй нозанин” таронасини ўзгача меҳр билан ижро этди. 

Халқимизнинг қалбидан жой олган мазкур тарона бир неча санъаткорлар томонидан куйланган бўлса-да, ҳар бир ижронинг ўзига яраша оҳанрабоси бор.

Зоирбек  миллий йўналишда  қўшиқ  куйлади “Эй нозанин”

Халқ куйи ва мусиқаси билан яралган “Эй нозанин” таронаси учун Саидумар Имомхўжаев янгича талқинда сайқал берган. Қолаверса, хонанда бу қўшиқнинг яратилишида ёрдам берган Ҳуршид Азизовга ўз миннатдорчилигини билдиради. Марҳамат Зоирбек ижросида миллий йўналишдаги композицияни тинглаб, баҳра олинг.     

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol