Беш фарзанди урушдан қайтмаган она ҳақида фильм суратга олинади

Сана: 28.06.2019 1877 қайноқ

Беш фарзанди урушдан қайтмаган она ҳақида фильм суратга олинади

Маҳоратли кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов 5 ўғли урушдан қайтмаган она ҳақида фильм суратга олади. Бу ҳақида унинг ўзи ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Мазкур фильмнинг ишчи номи "Илҳақ" деб номланади. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан тасвирга тушириладиган картинада Зулфия ая Зокированинг тақдири, иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган беш фарзанди ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм сценарийси кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ва Ҳасан Тошхўжаев томонидан ёзилган. Фильм продюсери эса Зафар Йўлдошев.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol