Зафирадан “Лов-лов” премьера тарона

Сана: 04.02.2015 931

Ижодини бошлаганига кўп вақт бўлмаса-да, бир нечта видеоклиплари ҳамда ноанъанавий тарзда ижро этилган қўшиқлари билан мухлисларга эга бўлиб бораётган хонанда Зафира, тароналар яратиш жараёнида янги мавзуларни ёритишни истайди. Янги, “теша тегмаган” ғоялар билан шоир ва бастакорлар билан маслаҳатлашади.

Бугун FM 101.0 тўлқини орқали илк бор янграган хонанданинг “Лов-лов” номли янги таронаси ана шундай қизғин ижод жараёни маҳсули, десак адашмаймиз. Премьера этилган қўшиқнинг матни Фазлиддин Раҳмонов қаламига мансуб, мусиқасини эса Жасур Кенжаев яратган.

Зафирадан “Лов-лов” премьера тарона

Тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган янги композиция учун айни кунда видеоклип яратиш истагида бўлган Зафира доимий ижодий ҳамкори Темур Примқулов билан маслаҳатлашмоқда. Тез кунда янги видеомаҳсулот премьерасини ҳам айнан бизнинг сайтимизда кузатиб боринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol