"Ёдимда ўзинг" узоқ кутилган клип премьераси Шаҳло Аҳмедовадан

Сана: 15.01.2015 1660 қайноқ

Нафақат Ўзбекистонда балки қўшни давлатларда ҳам иқтидорини намоён қилаётган ижодкор Шаҳло Аҳмедова бугун сайтимиз орқали "Ёдимда ўзинг" деб номланган янги видеомаҳсулотини тақдим этмоқда. Ижодкор Қозоғистон Республикасида ўтказилаётган катта мусиқий танловда ишитрок этиб, яхши натижаларга эришаётгани ҳам қувонарли албатта.

Сизга тақдим этилаётган “Ёдимда ўзинг” номли тарона истеъдодли ижодкор Азиза Низомова сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, унга Жасур Бадалбоев сайқал берган.

Таниқли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигида суратга олинган видеоклип трек йўналишида яратилган бўлиб Шаҳло Аҳмедова бир неча кўринишда намоён бўлган.

 Бир неча кунлик монтаж ишлари тугаб, бугун сайтимизга тақдим этилган видеоклипни хонанданинг мухлислари узоқ кутишди. Премьера сайтимизда бўлиб ўтишидан хабардорлар эса биз билан боғланиб, бу ҳақда маълумотлар сўрашди. Мана бугун клипни тўлиқ тайёр вариантда сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. Марҳамат томоша қилинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol